Наманган вилоят ИИБ, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, намунали жамоат тартибини сақлаш, ички ишлар органларига кўмаклашишда ёшлар ролини ошириш мақсадида «Хавфсиз ҳудуд посбонлари» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маҳалла ва таълим муассасаларидан ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудда тинчлик-осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам бериш истагини билдирганкўнгиллилар саралаб олинди.
«Хавфсиз ҳудуд посбонлари» учун «Динамо» ўйингоҳида дастлабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, Наманган шаҳрида профилактика инспекторлари билан биргаликда хизматга жалб этилди.
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашда жонбозлик кўрсатган «Хавфсиз ҳудуд посбонлари» тузилмаси аъзоларини келгусида рағбатлантириб бориш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)