Сурияда «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» террорчи гуруҳи фаолиятини кенгайтирмоқда. Айни пайтда унинг таркибидаги жангарилар сони 25 минг кишига етди. Бу ҳақда, Россия қуролли кучлари бош штаби бош бошқармаси бошлиғи Игорь Коробов баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Айни пайтда 70 дан ортиқ тўда бирлашди, улар орасида илгари ўзини мўътадил ҳисоблаган мухолифат ҳам бор. ‘Ҳайъат Таҳрир аш-Шом’ гуруҳининг умумий сони 25 минг кишига етди», — деди Коробов «Армия–2017» форуми доирасидаги давра суҳбатида.
Айтилишича, гуруҳда асосий ролни «Жабҳат ан-Нусра» ўйнамоқда.
«Ушбу гуруҳ Алеппо, Дамашқ, Идлиб ва Хама вилоятларида ҳукумат қўшинлари, шунингдек, мўътадил мухолифатга қарши фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда», — қўшимча қилди Коробов.
Изоҳ (0)