АҚШнинг Жанубий Каролина штатидаги Чарльстон шаҳрида содир бўлган нохуш ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб, «Вести.ru» хабар берди.
24 август, куннинг ўрталарида шаҳар марказидаги ресторан залига бир эркак бостириб кириб, ўт оча бошлаган. Ресторанга ташриф буюрганлар гаровга олинган.
Ушбу жиноят оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Воқеа жойига етиб келган полициячилар ҳужум уюштирган шахсга жароҳат етказган ва бир неча гаровдагиларни озод этган. Америка ОАВнинг хабар беришича, отишмани авваллари ушбу ресторанда ишлаб, ҳайдалиб кетган ходим содир этган.
Изоҳ (0)