Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Гарбиэль Туркияга Ражаб Тоййиб Эрдўғон президентлик қилар экан, у Европа Иттифоқи аъзосига айлана олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Бу биз уларни хоҳламаётганимизни англатмайди, бироқ турк ҳукумати Эрдўғон даврида Европа таклиф қилаётган нарсанинг қарама-қарши томонига тез одимламоқда… Туркия ҳозирги аҳволида Европа Иттифоқига аъзо бўла олмаслиги мутлоқ аён», — деди Зигмар Гарбиэль.
Аввалроқ, Эрдўғон сайловларда Германия канцлери Ангела Меркелга дўст бўлган партиялар учун овоз бермасликка чақириб, уларни «Туркия душманлари» дея атаган эди.
Зигмар Габриэль Туркия президентининг ушбу сўзларини бошқа давлат суверенитетига аралашишнинг ёрқин мисоли дея атаганди.
Изоҳ (0)