АҚШда яшаш ҳуқуқини берувчи Green Card лотереяси орқали фирибгарлик қилган нарпайлик Ойбек Нахангов қўлга олинди, деб хабар берди Uzbekistan 24.
У Самарқанд ва унга қўшни бўлган вилоятлар талабаларини «Америка орзуси» тарғиботи билан алдаб, улардан пул ундириб юрган.
Шундай алданганлардан бири жиззахлик У.Ш. бўлиб, у аввалига 200 доллар, кейинчалик эса 15 миллион сўм берган. Тинтув натижасида Ойбек Нахангов ёнидан 550 дона шартнома ва 46 хил паспорт ҳамда фотосуратлар нусхалари топилган.
Изоҳ (0)