Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ўз сайтида берилган «кийинишидан вилоятликларга ўхшаш» шахс ҳақидаги хабар юзасидан баёнот берди.
Мавзуга доир: «Яхши кийинган вилоятлик». Тошкент ИИББнинг фотоматериали ижтимоий тармоқларда кескин норозиликка сабаб бўлди
Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайтида чиққан хабар турли интернет сайтлар томонидан ҳавола бериб тарқатилди ва гумондорлардан бирига таъриф беришда «вилоятлик шахсларга ўхшаш» атамаси одамлар орасида эътироз келтириб чиқаргани маълум бўлди.Шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан юртимиз фуқаролари бундай атама билан тоифаланмайди, бундай ҳолат хабарни тайёрлаган ходимнинг эътиборсизлиги туфайлигина келиб чиққан.
Буни ҳеч қандай ғараз мақсад эмас, шунчаки тушунмовчилик сифатида қабул қилинишини сўрар эдик.
Ходимга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилди ва келгусида бундай хатога йўл қўйилмаслигини билдириб ўтамиз.
Тошкент шаҳар ИИББ баёнотидан
Изоҳ (0)