Air Astana авиакомпанияси учувчилари Ўзбекистон ҳаво йўллари A320 самолёти Full-flight-симуляторида тренажёр тайёргарлигини ўтмоқда. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати маълум қилди.
МАК ўқув-машғулот маркази директори Г.Гелованига кўра, тренажёрдаги тайёргарликни қозоқ йўриқчилари ўтказмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистон ҳаво йўллари ихтиёрида замонавий тренажёрлар, Ил-114-100, A320, Boeing 767 Full-flight-симуляторлари бўлиб, келгусида уларда «ЮТэйр», SCAT ва «Афғонистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси учувчилари малакаларини ошириши кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)