Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати бугун, 25 август куни бўлиб ўтаётган 11-ялпи мажлисида Ўзбекистон ҳукуматининг Туркиядаги дипломатик корпусига янги раҳбарни тасқидлади, деб хабар берди UzReport.
Сенат қарорига кўра, Алишер Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Алишер Аъзамхўжаев июлдан буён МДҲ давлатлари, жумладан, Россия билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари лавозимини эгаллаб келаётган эди.
Изоҳ (0)