Бирлашган Араб Амирлиги ҳукумати Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 31 августдан 2 сентябрга қадар дам олиш кунлари дея эълон қилди, деб хабар берди UAE Inside.
Дам олиш кунлари нафақат давлат ташкилотларига, балки хусусий компанияларга ҳам тааллуқлидир. Дам олиш кунлар 1980 йилдаги 8-Федерал қонуннинг бир қисми ҳисобланади, унда Қурбон ҳайити муносабати билан бериладиган дам олиш кунлари уч кун бўлиши керак дейилган.
Маълумот учун: Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 1 сентябрь куни нишонланади.
Изоҳ (0)