Франция президенти Эммануэль Макрон уч ой давомида визажист хизматлари учун 26 минг евро сарфлади. Бу ҳақда Le Point журналига таяниб, Сloser хабар берди.
«Эммануэль Макрон ўз визажистига жуда боғланиб қолган кўринади. Президент у Елисей саройида бўлишини истади», — дейилади хабарда.
Шунингдек, ёзилишича, ҳар қандай вазиятда жозибадор кўриниш муҳим, бироқ бу жуда қиммат. Макроннинг харажатлари буни ошкор қилмоқда. Журналистлар республика раҳбари 10 ва 16 минг евро сарф қилганини исботловчи иккита ҳисобни топди.
Визажистнинг исми Наташа бўлиб, у Макрон билан сайловолди компанияси вақтида бирга ишлаган.
Маълумотларга кўра, амалдаги давлат раҳбаридан олдинги президент Франсуо Олланд ўзининг визажистига ойига олти минг евро атрофида пул тўлаган.
Изоҳ (0)