• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Ёлғоннинг умри қисқа, аммо у нега ҳануз яшамоқда?

    «Жамият» ижтимоий-сиёсий газетасининг мухбири Руфат Неъматов ёлғончилик борасидаги фикр-мулоҳазалари билан бўлишди.

    Фото: Noodle

    Фото: Noodle

    «Яқинда фарзандимга кийим-бош олиш учун бозорга тушдим. Айланиб ўзим ва боламга маъқул кўйлакни олишга қарор қилдим. Сотувчи билан унинг баҳоси устида роса савдолашдик. Ниҳоят, у «ака, сиз сўраган ҳам эмас, мен айтган ҳам», деб нархни айтди. Пулни санаб олар экан, «майли, сиз барака топинг дедим, аслида ўзимга ҳеч қанақа фойда қолмайди. Молнинг ўзи ҳам шу нархда келган», деб қўшиб қўйди.

    Албатта, бу каби мулоқотларга ҳар биримиз кунда ёки кунора дуч келамиз. Бозор қонуниятлари сифатида унчалик ҳам эътибор бермаймиз. Аммо юқорида сотувчининг ёлғон гапиргани менга ҳам, ўзига ҳам кундек равшан. Фойда кўрмаса, у бозорда бир кун ҳам ўтирмайди, албатта. Нега унда одам ёлғон гапиради? Зарурат бўлмаса ҳам, ҳеч нарсадан тап тортмасдан, охирини ўйламасдан ёлғон гапираверишга ким ёки нима мажбур қилмоқда?

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсоннинг унча жиддий бўлмаган кичик ёлғони, унинг асаб тизимини келгусида яна ёлғон гапиришга тайёрлайди. Демак, бундан кўриниб турибдики, бир марта ёлғон ишлатган одам кейинчалик бундан ўзини тия олмайди.

    Аксарият одамлар ўз фойдасини кўзлаб, мақсадга эришиш учун бошқаларни алдашга уринади. Лекин ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, инсон ўзи англаган ҳолда ёлғон гапиришга мажбур бўлади. Яъни, бемор ҳолидан хабар олинганда, унинг аҳволи оғир бўлса ҳам, «аҳволингиз анча яхши ёки тузалиб қолибсизл, дейилади. Шунингдек, яхшилик йўлида ҳам ёлғон ишлатиш мумкин.

    Олимларнинг фикрига кўра, одамзод ўзига эътибор жалб этиш, ўз хатти-ҳаракатини яшириш учун ҳам ёлғон гапиради. Ҳатто, ёлғон эвазига маш­ҳурликка эришиш, рақибни обрўсизлантириш, пул тўплашга интилиш ҳоллари ҳам кўп учраган. Масалан, АҚШлик молия­чи Берни Мейдоф ўз ёлғонлари билан инвесторлардан миллиардлаб доллар тўплаган. Ишбилармонлар унинг сохта маълумотларига шу қадар ишонганидан алданаётганини умуман сезмаган. 2016 йил ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган америкалик спортчи Райан Лохте қуролли босқин жабрланувчисига айланганини таъкидлаган. Аслида эса Райан Лохте маст ҳолатда қўриқчилар билан муштлашган.

    Шундай экан, ҳаётда ҳеч қачон ёлғон гапирмаган одам борлигига ишониш қийин. Ёлғондан истаган одам, истаган пайтда фойдалана олади. Шунга қарамай, уни ҳар ким ҳам эплай олмайди. Олимларнинг фикрича, инсон табиати ёлғонга шу қадар мойилки, унга барҳам бериш амримаҳол.

    Ёлғон сўзлаш ёки ёлғон гувоҳлик бериш ислом динида қатъий қораланади. Қуръони Каримда ёлғон ҳақида бир юз олтмиш еттита оят бор. Ёлғоннинг жамиятга ҳам, шахсга ҳам зарари шунчалар кўпки, буларни санаб тугатиш қийин. Ёлғон уни гапирган одамни кўпчилик орасида шармандаи шармисор қилади, гапининг субути қолмайди, ёлғон узоқни яқин, яқинни узоқ қиладиган саробдир. Ёлғон ақл ўғрисидир, ёлғон кишининг дин ва диёнатини бузади.

    Садриддин Абдурашидов, Тошкент шаҳри Олмазор туман бош имом хатиби 

    Калифорния университети психологи Беллой ДеПауло томонидан бундан йигирма йил аввал айнан шу масала атрофлича ўрганилган. Унинг тад­қиқотида 147 киши иштирок этган. Тадқиқотчилар иштирокчиларнинг алдашга уриниши, бунинг сабабини қайд этиб борган. Маълум бўлишича, одам кунига ўртача икки-уч марта ёлғон гапирар экан. Тад­қиқот қатнашчиларининг энг катта ёлғонлари ўз хиёнатини яшириш, ҳамкасбларини обрўсизлантириш мақсадида ёлғон маълумот бериш бўлди.

    Бундан ташқари, экспертлар инсон ёлғон гапиришни қачон бошлаши бўйича изланишлар олиб борди. Таъкидланишича, одам болалигидан ёлғон гапириш, алдашни бошлайди. Албатта, бу жараёнда оиладаги муҳитнинг бевосита таъсири бор. Масалан, кўп ота-оналар боласини тинчлантириш ёки қўрқитиш учун турли ёлғонлар тўқийди. Дастлаб бола бунга ишонади, кейин ёлғон эканини сезади. Айниқса, қаттиққўл оилада камол топаётган болалар кўпроқ алдар экан. Хусусан, ота-онадан қўрққан бола арзимас хатосини ҳам беркитади ва бунинг учун ёлғон гапиради.

    Бола ўзидаги хатони бировга тўнкашни бошласа, ота-она тарбия масаласига жиддий эътибор қаратиши талаб этилади. Фарзандни ўта мақташ ва жазолаш ҳам ёлғончиликнинг авж олишига олиб келади. Болага бирор ўртоғи намуна қилиб кўрсатилса, у ўзини яхши кўрсатишга ҳаракат қилиб, айбни бошқаларга ағдаришга уринади. Бу вазиятда уни ёлғон гапи учун уялтириш керак. Бола уят туйғуси қандай бўлишини тушуниб етиши лозим. Агар фарзанд қилган нотўғ­ри ишини тан олса, уни ростгўйлиги учун мақташ керак.

    Бола улғайган сари унинг ёлғонлари ҳам такомиллашиб боради, яъни ёлғонни ростдек гапира бошлайди.Лекин бу барча болалар ёлғон гапиришни уддалай олади дегани эмас. Бунинг учун ҳам тажриба ва вақт керак. Жуда камчилик ростгўй бўлиб улғаяди. Ҳатто ростгўйлар ҳам ёлғон ишлатади.

    Канг Ли, Торонто университети психологи 

    Олимлар ёлғон гапирадиган одам соғлиқ билан боғлиқ муаммога дуч келишини исботлаган. Улар бунинг учун икки кўнгилли гуруҳ орасида тажриба ўтказди. Биринчи гуруҳ нима бўлганда ҳам рост гапириши талаб этилди. Иккинчи гуруҳга эса ҳеч қандай тавсия берилмади. Ўн ҳафта ўтгач, олимлар иштирокчилар билан қайта учрашиб, таҳлиллардан сўнг натижани эълон қилди. Маълум бўлишича, рост гапирувчи гуруҳ аъзолари иккинчи жамоага нисбатан ўзларини яхши ҳис қилган. Улардан бош, томоқ оғриғи, стресс ва хавотирланишдан шикоят тушмаган. Биринчи гуруҳнинг таъкидлашича, ёлғон ишлатмаслик натижасида атрофдагилар билан муносабат ҳам яхшиланган. Шунга кўра, олимлар фақат муносабатларни яхшилаш учун эмас, балки соғлиқни сақлаш учун ҳам ёлғондан узоқроқ бўлишни маслаҳат бермоқда.

    Дюка университети психологи Дена Ариэли ҳам ўзига хос тадқиқот ўтказди. Тадқиқот давомида кўнгиллиларга математикага оид вазифалар битилган қоғоз бериб, ҳар бир тўғри жавоб учун пул ваъда қилинди. Вазифа бажарилгандан сўнг, иштирокчилардан қоғозни йўқ қилиш сўралди. Гўёки йўқ қилинган қоғозларни экспертлар сақлаб қўяди ва иштирокчилардан нечта тўғри жавоб топганини сўрайди. Кўнгиллиларнинг кўпчилиги алдади. Масалан, уларнинг баъзилари 10 та саволдан 6 та, ҳатто, 10 та топганини айтади. Аслида эса 4 та тўғри жавоб топган бўлади. Дена Ариэлининг хулосаси шуки, кўпчилик қисман бўлса-да, алдашни маъқул кўради.

    «Чунки биз кўнгиллиларга кўпроқ пул ишлаш учун шароит яратдик, аммо бундан ҳамма ҳам фойдалангани йўқ. Демак, улар алдайди, лекин меъёрини ошириб юбормайди», — дейди Ариэли.

    Инсон табиатан ишонувчан. Боз устига у ҳамиша ҳам ёлғонга дуч келавермайди. Шу боис у аксар ҳолатларда ёлғонга нисбатан заиф бўлиб қолади. «Қўлингдан келса, тутиб ол» фильми учун асос бўлган Фрэнк Абигнейл тақдири ҳам фақат ёлғонлардан иборат бўлган.

    Кимгадир учувчи экани­н­­­гизни айтсангиз, у аксар ҳолатларда ўйлаб ҳам ўтирмай бунга ишонади. Инсон табиатан ишонувчанлиги туфайли фирибгарлар пайдо бўлади.

    Фрэнк Абигнейл

    Гарчи ёлғоннинг умри қисқа бўлса-да, инсон ўзи эшитишни истаган нарса ҳақидаги ёлғонга узоқ вақт ишониб юраверади. Рост сўзлаган эса ҳеч қачон хижолатли ҳолатга тушмайди».

    23.08.2017, 19:41   Изоҳ (0)   63199
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кумуш тақинчоқлар нега қораяди?

    23.08.2017, 12:40

    Ўз қўлларимиз билан киригами — бўртма откритка ясаймиз (видео)

    10.08.2017, 18:50

    Уй шароитида чойнакнинг ичи қасмоқдан қандай тозаланади?

    09.08.2017, 22:15

    Қандай қилиб ошхонада тез тартиб ўрнатиш мумкин?

    31.07.2017, 19:00

    Кроссовкаларнинг оқ тагчармини қандай тозалаш мумкин?

    31.07.2017, 13:02

    Озмоқчи бўлганлар учун тақиқланган мевалар

    28.07.2017, 21:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    Дунё | 7 июн, 16:20

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.