Ўз оиладагиларининг соғлиғи ҳақида қайғурадиган ҳар бир кишини сув қайнатиладиган чойнакни қандай қилиб унинг деворларига ўтириб қолган қатлам – қасмоқдан тозалаш керак деган савол қизиқтиради.
Шуни эсингизда тутингки, қасмоқни тозалашда қандай усулдан фойдалансангиз ҳам, ундан кейин чойнакни яхшилаб ювиб ташланг, ювиш воситасининг қолдиқлари батамом кетиши учун унинг ичида 2-3 марта сувни қайнатинг ва тўкинг.
Лимон кислотаси билан тозалаш
Лимон кислотаси – оддий чойнакларни ҳам, электр чойнакларни ҳам тозалашда ишлатиш мумкин бўлган энг қулай восита ҳисобланади.1 чой қошиқ лимон кислотасини 1 литр сувга аралаштиринг. Аралашмани чойнак ичига қуйинг ва уни қайнатинг.
Агар чойнакни тез-тез, яъни ҳар ойда бир марта тозалаб турсангиз, қайнатмасангиз ҳам бўлади.
Бунинг учун унинг ичига лимон кислотали аралашмани қуйинг ва бир неча соат давомида қолдиринг, кейин эса ювиб ташланг.
Истеъмол содаси ёрдамида тозалаш
Бу усул оддий металл ёки эмалланган чойнаклар учун мос келади. Чойнакка сув солинг, бир ош қошиқ сода сепинг ва паст оловда 30 дақиқа давомида қайнатинг. Кейин чойнакни яхшилаб ювинг ва унинг ичида бир неча марта тоза сувни қайнатиб тўкинг.Сирка ёрдамида тозалаш
Сирка электр чойнакларини тозалаш учун тўғри келмаслигини эътиборга олинг. Оддий чойнакларни эса унинг ёрдамида осон тозалаш мумкин.100 мл 9 фоизли истеъмол сиркасини 1 литр сувга аралаштиринг. Чойнак ичига қуйинг, ўртача оловда 5-15 дақиқа давомида қайнатинг. Кейин чойнакни яхшилаб ювинг.
Манба: «Хитрости жизни»
Изоҳ (0)