Бронксда (Нью-Йорк, АҚШ) бева аёл ўзининг икки мушугига 300 минг доллар мерос қолдирди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
Шунингдек, у васиятида Троя ва Тигр қафасда сақланмаслиги, уларни меҳр билан парваришлаш лозимлигини кўрсатиб ўтди.
Бу борада айниқса Тигрнинг омади чопди: мушук энди Флорида штатида, серқуёш Окалада яшамоқда. Тушликка Fancy Feast маркасига мансуб тилимлардан тайёрланган бифштекс тортилмоқда, ўзи эса момиқ тўшакда ором олмоқда.
«У бунга арзийди, — дейди марҳума Эллена Фрей-Ваутерснинг собиқ уй ёрдамчиси, энди эса Тигрнинг қаровчиси бўлган Далия Гризл. — У ажойиб мушук».
Изоҳ (0)