Despacito қўшиғининг клипи тақдим этилганидан сўнг ушбу клип суратга олинган Пуэрто-Риконинг пойтахти Сан-Хуан шаҳрига ташриф буюришни хоҳловчи саёҳатчиларнинг сўровлари сезиларли ўсди. Бу ҳақда Airbnb компаниясининг матбуот хабарномасида қайд этилган.
Жорий йилнинг январь ойидан июль ойигача бўлган даврда Сан-Хуанда турар жой банд этган сайёҳлар сони 2016 йилнинг шу даврига нисбатан 73 фоизга кўпайган.
Бундан ташқари, 2017 йилнинг шу даврида Пуэрто-Рико пойтахтида турар жойни Airbnb’га ижарага беришни таклиф қилувчилар сони 24 фоизга ошган.
Изоҳ (0)