АҚШда қуёшнинг тўлиқ тутилиши вақтида туғилган қизчага Эклипс деб исм қўйилди. Eclipse сўзи инглизчадан таржима қилинганда қуёш тутилиши маъносини англатади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Эклипс қуёш тутилишини кузатиш мумкин бўлган Жанубий Каролина штатининг Гринвилл шаҳрида туғилди.
Фақат АҚШ ҳудудида кузатилган қуёшнинг тўлиқ тутилиши 21 августда юз берди. Бундай ҳодиса АҚШда сўнгги марта 99 йил аввал кузатилган.
Аввалроқ Германиядаги суриялик қочоқлар оиласида туғилган қизчага Ангела Меркель Муҳаммад исми қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)