«Олам табассуми 2017» халқаро гўзаллик танлови ҳакамлари танлов финалида баҳслашадиган ўн нафар иштирокчини танлаб олди. Бу ҳақда танлов расмий сайтида хабар берилди.
Финалга 8 мамлакатдан 14 нафар иштирокчи чиқди, улар орасида ўзбекистонлик Мадина Рашидова ҳам бор. Танловнинг саралаш босқичларида эса 15 мамлакат вакилалари қатнашган эди.
Танлов финали 23 август куни 8:05 дан 8:25 га қадар (Тошкент вақти билан 10:05 дан 10:25 гача) Россиянинг ЛипецкFМ радиостанцияси тўғридан-тўғри эфирида бўлиб ўтади.
Радиоэфир бошида беш нафар финалчилар аниқланади, уларнинг уч нафари тўғридан-тўғри эфирга чиқиб, ҳайъат аъзоларининг энг чигал саволларига жавоб беради.
Қуйида Мадина Рашидованинг «ташриф қоғози»ни томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ танловда яна бир ўзбекистонлик қиз — Лайло Мусаева ҳам қатнашаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)