Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Ўзбекистонда бўлиб турган Россия Федерация кенгаши раиси ўринбосари Иляс Умаханов билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ва парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Жорий йил куз фаслида Олий Мажлис Сенатининг Ҳамкорлик бўйича комиссияси ва Россия Федерация кенгашининг биринчи мажлисини Тошкент шаҳрида ташкил этиш ҳамда ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон—Россия бизнес-форуми ва «Минтақалар форумини» ўтказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Иляс Умаханов Россия томони йирик минтақалар ва Ўзбекистон учун устувор бўлган тармоқларда фаолият кўрсатаётган етакчи компаниялар раҳбарларини мазкур форумлар ишида қатнашишга жалб қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)