Ҳиндистон олий суди мамлакат мусулмонлари қўллайдиган учталоқ йўли билан ажрашиш амалиётини тақиқлади. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ҳиндистон олий судидаги беш судьядан уч нафари ҳукмни маъқуллади. Ҳужжатга кўра, ушбу амалиёт диннинг муҳим таркибий қисми ҳисобланмайди, негаки Қуръонда бу ҳақда ҳеч нарса дейилмаган, шунингдек, Ҳиндистон конституциясига зид келади.
Талоқ бериш амалиётини кўриб чиқиш даъвоси билан шу туфайли эрларидан ажрашиб кетган аёллар судга мурожаат этган эди.
Илгари Ҳиндистондаги аёллар ҳуқуқлари ҳимоячилари талоққа қарши кўп бора чиқишлар қилган эди.
Изоҳ (0)