ИШИД назорати остидаги Талл-Афар шаҳрини штурм қилишга киришган Ироқ қўшинлари дастлабки даҳани террорчилардан озод қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Шиа кўнгиллиларининг ‘Ал-Ҳашд аш-Шаъбий’ бўлинмалари ва хавфсизлик кучлари Талл-Афар шимоли-ғарбидаги ал-Кифаҳ даҳасини тўлиқ озод қилди», — дейилади Ироқ қуролли кучлари ахборотида.
20 августга ўтар кечаси Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий телемурожаат орқали Талл-Афарни ИШИДдан озод қилиш бўйича операция бошланганини эълон қилди; шаҳар Мосулдан 70 километр ғарбда жойлашган.
Изоҳ (0)