Интерпол Таиланднинг энг бой тадбиркорларидан бири, Red Bull энергетик ичимликлари ишлаб чиқарувчи компанияси асосчининг набираси Ворают Ювиттхайяни қидирувга берди. У мамлакат ҳудудида оғир жиноят содир этишда гумон қилинмоқда, дея хабар беради «ТАСС».
The Bangkok Post нашрига кўра, Ювиттхайяга нисбатан Интерпол билан ҳамкорлик қилувчи мамлакатларга гумонланувчининг манзилини аниқлаш мажбуриятини юкловчи «кўк огоҳлантириш» чиқарилган. Бироқ Таиланд ҳуқуқ-тартибот идоралари ташкилот гумонланувчини тутиш ва ҳибсга олишни кўзда тутувчи «қизил огоҳлантириш» қабул қилишига эришиш ниятида.
Бангкок суди автомобилни эҳтиётсизлик билан бошқариш оқибатида полициячи ўлимига сабаб бўлганликда гумон қилинган Ювиттхайяни қамоққа олишга 28 апрелда ордер берганди. Унинг ўзи бундан бир неча кун аввал хусусий самолётда Сингапурга йўл олади ва номаълум йўналишда ғойиб бўлади.
Изоҳ (0)