1 сентябрдан Тошкент аҳолиси ва ташкилотларидан қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари 9,3 фоизга қимматлашади. Бу ҳақда «Махсустранс» бошқармаси сайтига асосланиб, «Газета.uz» хабар берди.
Аҳоли учун маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш нархи ҳар бир киши учун бир ойга 3200 сўмдан 3500 сўмга кўтарилади.
Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 1 куб метр қаттиқ маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш нархи 41 989,5 сўм (ҳозирда — 38 390), 1 тонна суюқ ҳолдаги чиқинди учун эса 15 690,97 сўм (14 346) этиб белгиланди.
Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари сўнгги бор 2016 йилнинг ноябрь ойида кўтарилган эди.
Изоҳ (0)