«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди. Бу ҳақда телеканал сайтида хабар берилган.
Телерадиоканал ташкил этилгани (2017 йил, май)дан бери унга раҳбарлик қилиб келган Озод Ҳамидхўжаев ўрнини Нодир Тўлаганов эгаллаган.
Озод Ҳамидхўжаевнинг ўзи қайси ташкилот ва лавозимга тайинлангани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
«Ўзбекистон 24» телерадиоканалига директор этиб тайинлангунига қадар, Озод Ҳамидхўжаев «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» информацион дастури бош муҳаррири сифатида ишлаган.
Изоҳ (0)