Тошкентда INTERUS компанияси томонидан «Гуманитар ҳамкорлик ассоциацияси» («Ассоциации Гумантирного Сотрудничества»)нинг янги офиси очилди.
Ассоциациянинг асосий вазифаси Россиядаги давлат университетларига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентларга ёрдам кўрсатишдан иборат.
Ассоциация вакилларининг маълум қилишича, Россия университетларининг эшиклари Ўзбекистон фуқаролари учун ҳали ҳам очиқ. 2017 йилнинг 25 августига қадар ҳужжат топширган абитуриентларда таълимнинг кундузги шаклига ўқишга кириш имкони бор.
Таълимнинг сиртқи шаклига ва тайёрлов факультетларига эса сентябр ойида ҳам ҳужжат топшириш мумкин.
Хоҳловчиларда «Гуманитар ҳамкорлик ассоциацияси»нинг офисида Россияда таълим олиш имкониятлари ҳақида маълумот ва маслаҳатлар олиш имконияти мавжуд.
Қуйида «Гуманитар ҳамкорлик ассоциацияси» ижрочи директори Сергей Иванович Гунствин билан уюштирилган интервью эътиборингизга ҳавола этилади.
Маълумот учун телефон:
- (+998-71) 205-04-60
Изоҳ (0)