Марселда (Франция) автомобиль иккита автобус бекатига бориб урилди, деб хабар берди Reuters агентлиги.
Агентликнинг маълумотларига кўра, камида бир киши ҳалок бўлган ва яна бир киши жароҳат олган.
Транспорт воситасининг ҳайдовчиси қўлга олинган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳозирча у нима сабабдан бундай қилганини айта олмади.
Шаҳар полицияси ўзининг Twitter’даги саҳифасида шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан иложи борича воқеа жойига яқинлашмасликни сўради.
«РИА Новости»нинг маҳаллий ОАВга асосланиб хабар беришича, машинани бошқарган одам полицияга маълум бўлган, бироқ разведка уни кузатмаган.
Изоҳ (0)