АҚШ ва Жанубий Корея 21 август, душанба куни Ulchi Freedom Guardian деб номланган ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Машқлар камида 31 августгача давом этади. Улар ҳар йили қуруқлик, денгиз ва ҳавода ўтказилади ва Пхеньяннинг норозилигига сабаб бўлиб келади.
Шимолий Корея бу манёврларни унинг ҳудудига бостириб кириш учун тайёргарлик сифатида баҳолайди. Ўз навбатида, Вашингтон ва Сеул машғулотлар мудофаа кўринишида эканлиги ва КХДРни тийиб туришда муҳим рол ўйнашини таъкидлайди.
АҚШ мазкур машқларга 40 мингга яқин ҳарбий хизматчини сафарбар этишни кўзда тутмоқда.
Изоҳ (0)