АҚШнинг Миссури штати сенати аъзоси Мария Чэппел-Надал Facebook’да президент Дональд Трампга яқин орада суиқасд уюштирилишига умид қилинган шарҳ қолдиргани учун кечирим сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Келгусида ҳеч қачон бунга ўхшаш хатони такрорламайман. Етарлича сабоқ олдим. Президент Трамп, сиз ва оилангиздан узр сўрайман. Бироқ лавозимимни тарк этиш ниятида эмасман ва ўзим муҳим деб билан нарсалар учун курашишда давом этаман», — таъкидлади сенатор.
Миссури губернатори, штат қонунчилик йиғинидаги демократлар ва республикачилар етакчилари Чэппелл-Надални истеъфо беришга чақирди.
Унинг ўзи мазкур изоҳ Трампнинг Шарлотсвиллдаги воқеаларга муносабати билан боғлиқ эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)