ИШИД террорчилик ташкилоти Россиянинг Сургут шаҳридаги пиёдаларга уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда, ИШИД назорати остидаги Amaq ахборот агентлигига асосланиб, Meduza хабар бермоқда.
Аввалроқ Россия Ички ишлар вазирлиги вакиллари мазкур ҳужум учун терактни асосий версия сифатида кўрмаётганини маълум қилган эди.
19 август куни Россиянинг Сургут шаҳрида сохта худкуш камарини тақиб олган эркак кўчада бир неча кишига пичоқ билан ҳужум қилди, оқибатда полициячи томонидан отиб ўлдирилди. Етти киши шифохонага ётқизилган, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Россия Тергов қўмитаси ҳужум қилган эркакнинг шахси аниқланганини маълум қилди. Ҳужум қилган шахснинг исми расман эълон қилингани йўқ. «Лайф» нашри маълумотларига кўра, унинг исми Артур Гаджиев.
Изоҳ (0)