Венесуэла парламенти — Миллий мажлис, президент Николас Мадурони қўллаб-қувватловчи кучлар томонидан тузилган Таъсис мажлиси мамлакат парламенти ваколатларини ўз зиммасига олганини эълон қилганига қарамай, ўз ишини давом эттиришини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Таъсис мажлиси ҳақиқий эмас, унинг ҳаракатлари эса — ноқонуний ҳамда конституцияга зид. Таъсис мажлисининг парламент ваколатларини ўз зиммасига олиши ҳақидаги фармони Миллий мажлис томонидан ҳам, халқаро ҳамжамият ва халқ томонидан ҳам қабул қилинмайди», — дейилади Миллий мажлис ахборотида.
Аввалроқ АҚШ расмийлари Венесуэла Таъсис мажлисининг парламент ваколатларини ўзига олиши ҳақидаги янги фармони «ҳокимиятни эгаллаб олиш» деб баҳолаган эди.
Изоҳ (0)