• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Намангандаги сирти ялтироқ, ичи қалтироқ мактаблар

    «Шинам ва кўркам, барча шарт-шароитлар яратилган мактабда ўқишга нима ецин?!». Бу катта авлод вакилларининг орзу-истаги эди. Шукрки, мустақиллик йилларида таълим тизими тубдан ислоҳ қилинди. Фарзандларимизнинг таълим олиши учун замонавий мактаблар қурилишига алоҳида эътибор қаратилди. 2004–2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури, ундан кейинги йилларда Инвестиция дастури асосида юзлаб кўркам мактаблар қад ростлади, аксарияти таъмирдан чиқарилди. Болаларимиз ота-оналари орзу қилган имконият ва шарт-шароитларга эга билим масканларида таълим ола бошладилар. Аммо...

    Фото: «Ма’rifat.uz»

    Фото: «Ма’rifat.uz»

    2016 йилда Наманган шаҳридаги 6 та, яъни 14-, 15-, 36-, 44-, 50- ва 55-умумтаълим мактабларида капитал таъмир ва реконструкция ишлари олиб борилиб, илм масканлари янги қиёфа ва шарт-шароитларга эга бўлган эди. Ўтган йили фойдаланишга топширилган бир нечта таълим муассасасида билим олишга астойдил киришган ўғил-қизларнинг шодлиги чексиз, қувончлари бир олам бўлди. Лекин 50-мактаб ўқувчиларининг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. 2016—2017-ўқув йили якунлангач, жамоа зиммасига янги мактабни таъмирлаш ташвиши тушди.

    Бир йил муқаддам дастур асосида 1 миллиард 512 миллион 435 минг сўм маблағ сарфланиб, капитал реконструкция қилинган мактаб яна таъмирталаб аҳволда! Таълим муассасасининг бугунги ҳолати билан танишарканмиз, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Рустамжон Қосимов ва ўқув ишлари бўйича ўринбосари Раҳбарой Шомирбоева мактабни янги ўқув йили, куз-қишки мавсумга тайёрлаш ишлари жадал олиб борилаётганини таъкидлади.

    — 2017—2018-ўқув йилига пухта ҳозирлик кўриш мақсадида маҳаллий бюджетдан 6 миллион сўм ажратилди, аммо мактаб биносининг айрим жойлари таъмирталаб бўлиб қолгани сабабли ҳомийлик асосида ота-оналардан 7 миллион сўм йиғилиб, таъмирлаш ишларига сарфланяпти, — дейди директор ўринбосарлари. — Ўтган йили бир ярим миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига реконструкция қилинган бинонинг айрим қисмлари, синф хоналари ва йўлакларда бўёқ, сувоқ кўчиб тушди. Спорт зали, тиббиёт хонаси, ошхона, биринчи ва иккинчи қаватлардаги айрим синфхоналарни мактаб жамоаси кучи билан қайта таъмирдан чиқардик.

    Капитал реконструкция қилинган иншоот нега бир йилдаёқ таъмирталаб ҳолга келиб қолди? Объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борган (ишни сифатсиз бажарган!) «Ровустонқурилишсервис» МЧЖ масъуллари бундан хабардорми?

    Бизга маълум бўлишича, мактаб маъмуриятининг мурожаатидан сўнг МЧЖ қурувчилари қайта таъмирлаш ишларининг бир қисмини бажариб берган. Аммо тугалланмаган қурилиш ишлари яна ўқитувчилар зиммасида қолган.

    Худди шундай ҳолат шаҳардаги 44-умумтаълим мактабида ҳам кузатилди. Мактаб ўтган йили «Стандартқурилиш» МЧЖ қурувчилари томонидан капитал реконструкция қилинган. Бунёдкорлик ишлари учун давлат бюджетидан 1 миллиард 400 миллион сўм ажратилган. Қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилгани, сифатсиз қурилиш материаллари ишлатилгани туфайли ўқув биносининг ташқи ва ички қисмидаги деворлар бўёғи кўп ўтмай кўча бошлади. Биринчи қаватдаги иккита математика хонаси поли эса ярим йил ўтмаёқ яроқсиз ҳолга келган.

    — Эшик ва дераза ромларига ўта сифатсиз тутқичлар, қулфлар, ошиқ-мошиқлар ўрнатилгани сабабли ўқув йили давомида уларни алмаштиришга мажбур бўлдик, — дейди мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Зоҳиджон Дадабоев. — Таъмирдан уч ой ўтгач, мактаб радиоузели ишламай қолди. Бир неча бор мурожаатимиздан кейин қурувчи ташкилот мутахассислари келиб уни тузатиб беришди. Бироқ синфхоналарнинг ҳолатига парво ҳам қилишмади. Бу йил ўз кучимиз билан полларни қайта бўядик. Ҳар бир хонага 7-8 банка бўёқ сарфлашга тўғри келди. Бунинг учун ота-оналардан ҳомийлик асосида қарийб 17 миллион сўм йиғиб, қурувчилар қолдирган кемтикларни тузатдик...

    Мактаб директори Исломжон Эгамбердиевнинг айтишича, «Стандартқурилиш» МЧЖ мутасаддилари қайта таъмирлаш ишлари учун ўз ҳисобидан 60 кг бўёқ берган. Аммо бу камчиликларни тўлдириш учун етарли бўлмаган.

    Дарвоқе, тендер шартларига кўра, лойиҳадаги маблағнинг 5 фоизи қурувчилар ҳисобига барча ишлар бажариб бўлингач, бир йилдан сўнг ўтказиб берилиши лозим. 50- ва 44-умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажарган корхоналарнинг 5 фоизлик кафолат маблағи ҳали буюртмачи ташкилот — Наманган вилояти инжиниринг компанияси ҳисоб рақамида турибди. Компания қурилиш ташкилотлари билан якуний ҳисоб-китоб қилаётганда сифатсиз бажарилган иш учун тегишлича улушни олиб қолиш ҳисобидан мактабларда қайта таъмирлаш ишларига сарфланган маблағларни қоплаб берармикан?

    Поп туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ҳам ўтган ўқув йилини янгиланган бинода қарши олган эди. Афсуски, кўп ўтмай бинони иситиш тизимида носозлик вужудга келиб, қувурлардан сув оқа бошлаган ва девор бўёқларини ювиб кетган. Афтидан бу камчиликларни «икир-чикир» дея писанд қилмаган Абдувосит Умаров раҳбарлигидаги «Қурилиш-савдо» хусусий корхонаси қурувчилари педагогик жамоанинг бир неча бор мурожаатига қарамай мактабга қайта қадам босмаган.

    2016 йили шу тумандаги 19-мактабда «Соҳмон қурилиш сервис» хусусий корхонаси томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган. Иш сифатсиз бажарилганидан мактаб биноси ёнидаги ёнғин хавф¬сизлиги ҳавзасида сув сақлаб бўлмайди — тагидан оқиб, ерга сингиб кетади. Девордаги бўёқлар ўтган ўқув йилининг ўзидаёқ тўкила бошлаган. Қурувчи ташкилот мутасаддилари бу масалага эътиборсиз қараб келмоқда. Таълим муассасаси раҳбари Гулбаҳор Қуролованинг таъкидлашича, оқибатда мактабни янги ўқув йилига тайёрлашда ота-оналарнинг моддий ёрдамидан фойдаланишга мажбур бўлинган.

    — Ота-оналар билан кенгашган ҳолда 3,5 миллион сўм йиғдик. Мактаб васийлик кенгаши, касаба уюшмаси ва маъмуриятнинг қўшма йиғилиши қарори асосида йиғилган пулларга қурилиш-пардозлаш материаллари сотиб олдик, — дейди Гулбаҳор Қуролова.

    Биз «Соҳмон қурилиш сервис» хусусий корхонаси раҳбари О.Холмирзаев билан телефон орқали боғланишга ҳаракат қилдик. Ўзини ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, дея исм-фамилиясини айтишни истамаган суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, «камчиликлар тезда тузатилар» экан. Аммо янги ўқув йилига саноқли кунлар қолмоқда. Чала қолган ишлар қачон битиши тўғрисидаги саволимиз эса очиқ қолди.

    Наманган шаҳридаги 44-мактабни капитал реконструкция қилган «Стандартқурилиш» корхонаси раҳбари Асқаржон Муллабоев ҳам телефонда айнан шу гапни такрорлаш билан чекланди.

    2017 йилги Инвестиция дастурига кўра, айни пайтда вилоятдаги 20 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Бунинг учун қарийб 37 миллиард сўм йўналтирилган. Давлат бюджетидан ажратилган бу маблағлар бу йил қандай сарфланмоқда? Ишлар сифатсиз бажарилиб, пуллар ҳавога совурилмаяптими?

    Бу саволга вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассиси Ғолибжон Асрақулов шундай жавоб қайтарди:

    — Ўтган йили фойдаланишга топширилган айрим умумтаълим мактабларида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатсизлиги тўғрисидаги ҳар бир эътироз жойларда синчиклаб ўрганиляпти ва тегишли ташкилотлар билан камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундай камчиликлар бу йил ҳам юзага келмаслиги учун қурилиш соҳаси бўйича билим ва тушунчага эга мутахассислар, жамоатчилик вакиллари, мактаб ўқитувчилари ва раҳбарларидан иборат махсус ҳайъат гуруҳи тузилган. Улар деярли ҳар куни таъмирлаш ишлари олиб борилаётган мактабларда бўлиб, иш ва материаллар сифатини назорат қиляпти. Аниқланган муаммо ва камчиликлар ўша жойнинг ўзида масъуллар билан ҳал этилмоқда.

    Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, уни қуриш-таъмирлаш бўйича зиммасига юкланган вазифага масъулиятсизлик билан ёндашиш фарзандларимизга, халқимизга ва давлатимизга хиёнат қилиш билан баробардир. Бу масалага кенг жамоатчилик, биринчи навбатда, мутасадди раҳбарлар, қолаверса, мактаб маъмурияти, маҳалла фаоллари ва ота-оналар бефарқ қарамаслиги лозим.

    Ғанишер Акбаров,  «Маърифат» газетаси мухбири

    17.08.2017, 09:10   Изоҳ (0)   25781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Samsung совутгичлари

    17.08.2017, 09:00

    Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасалари ўқитувчиларини ортиқча ҳисобот ва топшириқлардан озод этишга эътибор қаратди

    17.08.2017, 08:55

    Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси реставрация қилинмоқда

    17.08.2017, 08:52

    Шавкат Мирзиёев таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди

    17.08.2017, 08:48

    Профилактика тадбирлари натижасида Хоразм вилоятидаги 159 та маҳаллада бирорта ҳам жиноят содир этилмади

    17.08.2017, 07:21

    Ўзбекистон ҳарбий оркестри Москвада бўлиб ўтадиган «Спасская башня» фестивалида иштирок этади

    16.08.2017, 20:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49

    Қирғизистон Ўш марказидаги Ленин ҳайкалини олиб ташлади

    Қирғизистон | 8 июн, 09:40

    Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 09:12

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.