АҚШнинг Google корпорацияси Беларуснинг сунъий онг ишланмалари билан шуғулланадиган AIMATTER компаниясини сотиб олди. Бу ҳақда 17 август куни Techcrunch ресурси хабар берди.
Лойиҳа инвесторлари — Юрий Мельничек ва Юрий Гурский, шунингдек, директори Андрей Кулик келишувнинг баъзи тафсилотларини «ТУТ.by» нашрига берган интервьюсида ошкор қилди.
Уларнинг сўзларига қараганда, AIMATTER — бутунлай Беларусь компанияси бўлиб, бир йилча муқаддам очилган. 2016 йил кузида у одам суратини фондан ажратиб олиш ва ўзгартириш технологиясини ишга туширган эди. Дунёда биринчи марта бу имконият мобил ускуналар ва оқимли видеоларда пайдо бўлди.
Изоҳ (0)