Барселонада уюштирилган терактда асосий гумондор бўлмиш Дрисс Укабир ҳибсга олинди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
La Vanguardia газетаси, Укабирдан ташқари, терактга алоқадор яна бир киши қўлга олинганини билдирмоқда. Гап полиция қуршовидан чиқиб кетишга уринган одам ҳақида кетаётгани билдирилмоқда.
Укабир Манлья шаҳрида ушланди — қидирилаётган фургонлардан бири ўша ерда топилган эди.
Каталония полицияси бир киши ҳибсга олинганини тасдиқлади, аммо унинг исмини келтирмади.
Муқаддам Дрисс Укабирнинг сурати Испания матбуотида чоп этилган эди.
Охирги маълумотларга қараганда, Барселонадаги теракт оқибатида 13 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)