Россия президенти Владимир Путин Ҳиндистон мустақиллиги куни муносабати билан ушбу мамлакат президенти номига табрик хати йўллади. Аммо телеграммада эски президент номи кўрсатилган эди, деб хабар беради TJournal.
Telegramма мазмуни Кремлнинг расмий сайтида келтирилди. Унда мактуб адресати сифатида бир ой муқаддам президентлик мансабини тарк этган Пранаб Мукержи кўрсатилган.
Хатога дастлаб «РБК» эътибор қаратди. Бироздан сўнг Кремлдаги хабарнома тузатилди, аммо унга амалдаги президент Рам Натх Ковинднинг исми киритилмади. «Ҳиндистон президенти ва бош вазири» жумласи «Ҳиндистон раҳбарияти» деб ўзгартирилди.
Изоҳ (0)