Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрининг Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида 14 августдан бошлаб пулни нақдлаштириб берадиган банкоматлар ишлай бошлади. Ҳар бир бозорда биттадан банкомат ўрнатилган. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Соат 9:00 да Халқ банки ходими Олой бозоридаги банкоматни ишга туширди. Банкомат учун махсус контейнерларда пуллар келтирилди. Банк ходими қурилмани дастурлаганидан сўнг, илк фойдаланувчи банкомат орқали пулларини нақдлаштириб олишга муваффақ бўлди.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Жараён 1,5—2 дақиқа давом этади. Ҳар бир картадан комиссиясиз 100 минг сўмгача пулни ечиб олиш мумкин. Маблағ 1 000, 5 000 ва 10 000 сўм бўлган купюраларда берилади.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Банкомат исталган банкка тегишли ва Uzcard тизимига уланган пластик картани қабул қилади.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Банкнинг Юнусобод филиали ходими Ғайратжон Худоёровга кўра, банкоматлар соат 9:00 дан 18:00 гача ишлайди. Кун давомида ўртача 200—300 киши пулларини нақдлаштириб олиши мумкин.

Бир киши бир нечта картадан 100 минг сўмгача бўлган маблағни нақдлаштириш имконига эга.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди