Жорий йилнинг 12 август куни Сергели туман ИИБда ўтказилаётган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда дугонасининг уйига меҳмонга келиб, ўғрилик жиноятини содир этган қизни қўлга олди, деб ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Сергели туманида 12 август куни соат 12:00 ларда, 1996 йилда туғилган Миробод туманида яшовчи К.М. исмли фуқаро Сергелида яшовчи таниши Т.К.нинг хонадонида меҳмонда бўла туриб, 1900 АҚШ долларини ўғирлаб воқеа жойидан яширинганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Далилий ашё сифатида қиздан 1900 АҚШ доллари олинган.
Сергели туман ИИБ томонидан фуқаро К.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)