Фарғона вилояти Қува туманида 2017 йил 7 август куни ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Ф.Х.нинг хонадонида беш килограмдан ортиқ наша ўсмлиги борлиги аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ хабар берди.
Аниқланишича, хонадоннинг меҳмонхонасида қуритиб қўйилган 14 туп, болахонасида 16 туп ва сўридаги тўшаклар тагида 6 дона қоғозга солиб қўйилган жами оғирлиги 5.23 килограмм наша ўсмлиги бўлган. Улар далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Х.га нисбатан Қува тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республкаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)