Ливия миллий армияси қўмондони Халифа Ҳафтар Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда Кремль томонидан мамлакатга ҳарбий ёрдам кўрсатилишини сўраганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳа, муҳокама қилдик», — деб жавоб берди у журналистнинг бу ҳақдаги саволига.
«Ишончимиз комилки, Россия бизнинг яхши дўстимиз бўлиб қолади ва ёрдам беришдан бош тортмайди», — қўшимча қилди Ливиянинг ҳарбий етакчиси.
У Россия билан муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга қизиқаётганини яширмади ҳамда Сергей Лавровга унинг Ливия ҳақида халқаро майдонларда билдирган фикрлари учун миннатдорлик билдирди.
Изоҳ (0)