АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео фикрича яқин келажакда КХДР билан ядро уруши бўлмайди. Бундай фикрни у Fox News’га берган интервьюсида билдирди, деб ёзади «Ведомости». Помпеонинг айтишича, Пхеньяннинг ядровий дастури таҳликали тарзда тез ривожланмоқда.
«Биз ядро уруши ёқасида турганимиз ҳақидаги гапларни эшитдим. Менинг қўл остимдаги разведка маълумотлари орасида биз бундай вазиятгача етиб борганимиздан дарак берувчи ҳеч қандай маълумотлар йўқ», — деди у.
Шу билан бирга, Помпео Денверга ядро зарбаси берилиши хавфи ҳақиқатда мавжудлигини қўшиб қўйди. МРБ директори Шимолий Корея яна бир ракета синовини ўтказса, ҳайрон бўлмаслигини айтди.
Изоҳ (0)