Австралия бош вазири ўринбосари Барнаби Жойс яқинда ўзининг қўш фуқароликка эга эканлигидан хабар топди, деб ёзади «ТАСС».
Сиёсатчининг баёнотига кўра, унинг отаси Янги Зеландия ҳудудида туғилган, демак, Жойснинг ўзи ҳам келиб чиқиши бўйича янги зеландиялик бўлиши мумкин.
Австралия Конституциясига мувофиқ, давлат лавозимларини қўш фуқароликка эга шахслар эгаллаши тақиқланади. Бундай чекловга қарамай, Жойсга текширув якунланганига қадар ўз лавозимида қолишни таклиф қилишди.
Нашр таъкидлашича, аввалроқ икки сенатор қўш фуқароликка эга бўлгани туфайли лавозимларидан кетказилган эди.
Изоҳ (0)