Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трамп КХДРга қарши жанговар ҳаракатлар олиб боришга тайёр эканини маълум қилди. Америка етакчиси бу ҳақда 11 август куни Twitter’даги саҳифасида хабар ёзиб қолдирди.

Фото: UPI

Фото: UPI

«Низони ҳарбий йўл билан ҳал қилиш воситалари жойида турибди ва — агар Шимолий Корея ўзини ақлсиз тутадиган бўлса — жангга тўла шай ҳолатда. Умид қиламанки, КХДР етакчиси Ким Чен Ин бошқа бир йўл топади», — деб ёзди Трамп.

10 август куни АҚШ президенти, агар Пхеньян Қўшма Штатлар ёки унинг иттифоқчиларига ҳужум қилмоқчи бўлса, «жуда, жуда ҳам қаттиқ асабийлашиши лозим»лигини таъкидлаган эди.

Бундан икки кун аввал эса Шимолий Корея АҚШнинг Гуам ороли (Тинч океани)даги авиабазасига ракета зарбаси беришга тайёр эканини эълон қилган эди. Агар КХДР раҳбари Ким Чен Ин буйруқ берса, Шимолий Корея ҳарбийлари ўрта масофага мўлжалланган «Хвасон-12» баллистик ракеталарини учиради.

2 август куни АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон расмий Вашингтон Шимолий Корея билан қарама-қарши бўлишни ва унга таҳдид солишни истамаслигини, бироқ Пхеньяннинг ҳаракатларига жавоб қайтаришга мажбур эканини таъкидлаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди