Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пойтахт ҳокимлигида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Чо Чунг Вон. Фото: «Sports.ru»

Чо Чунг Вон. Фото: «Sports.ru»

Тадбирда депутатлар, спорт мутасаддилари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, спортчи ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик барча жабҳаларда, жумладан, спорт соҳасида изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.

«Бугун тинчлик шаҳри — Тошкентнинг фахрий фуқароси бўлиш, Ўзбекистоннинг нуфузли олий таълим муассасаси фахрий фан доктори унвонига муносиб кўрилишим мен учун фахрли воқеа бўлди, — деди Чо Чунг Вон. — Бундай юксак эътибор менга янада куч-ғайрат бағишлайди».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Маҳаллий
“Боланг туғилгач икковингга бензин қуйиб, ёқиб юбораман, деб таҳдид қилган” — Фарғонада эрининг Matiz’ида ўзини ёқиб юборгани айтилган марҳуманинг яқинлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади