Пойтахт ҳокимлигида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда депутатлар, спорт мутасаддилари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, спортчи ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик барча жабҳаларда, жумладан, спорт соҳасида изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.
«Бугун тинчлик шаҳри — Тошкентнинг фахрий фуқароси бўлиш, Ўзбекистоннинг нуфузли олий таълим муассасаси фахрий фан доктори унвонига муносиб кўрилишим мен учун фахрли воқеа бўлди, — деди Чо Чунг Вон. — Бундай юксак эътибор менга янада куч-ғайрат бағишлайди».
Изоҳ (0)