Испаниянинг Андалусия провинциясидаги Плайя-де-лос-Алеманес курортида жойлашган пляж соҳилига 30 га яқин африкалик муҳожир пуфлама қайиқда келиб қолди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Дам олаётганлардан бири туширган видеороликда норасмий муҳожирлар қайиқдан пляжга сакраб, ҳар қаерга тарқаб кетгани акс этган.
Муҳожирлар яқин атрофдаги шаҳарга етиб бора олгани маълум. Айни пайтда улар қаерда эканлиги аниқ эмас.
Полиция муҳожирларнинг ноқонуний киришига тўсқинлик қилиб бўлмаганини тан олди.
Изоҳ (0)