Эроннинг Исфаҳон вилоятида ҳовуз бўйида зиёфат уюштириб, ғарбча рақсга тушган 64 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабарномада айтилишича, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси аъзолари «ярим яланғоч» ёшлар ҳовуз бўйича рақс тушиб, спиртли ичимликлар ичаётганини қайд қилган.
Ҳибсга олинганлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларда зиёфатдан олинган видоелавҳаларни чоп этгани боис «декадансга чақириши»да айбланмоқда.
Изоҳ (0)