АҚШда ичида ҳайдовчиси бўлмаган автомобиль ҳаракатланаётгани тасвирланган тасвирлар пайдо бўлди. NBC’нинг маълум қилишича, машина ичида ҳайдовчи бўлган, фақат у ўриндиқ кўринишида кийиниб олган. Аниқланишича, бунинг ортида тадқиқотчи олимлар турган, деб хабар берди «Мотор».
Ҳайдовчисиз Ford минивэни Виржиния штатининг Арлингтон шаҳри йўллари бўйлаб ҳаракатланган. Шаҳар аҳолисини ўзи бошқариладиган машинанинг синови бўлиб ўтмоқда деб ўйлашган.
NBC мухбири Адам Тасс автомобилга яқинлашиб, унинг салонига кўз югуртирганида «ўриндиқ» ичидан чиқиб, рулни ушлаб турган қўлни кўрган.
Here's me trying to talk to a man in a car seat costume @nbcwashington pic.twitter.com/e5humOM7uS
— Adam Tuss (@AdamTuss) August 7, 2017
Маскировка қилинган ҳайдовчи ОАВ вакили билан гаплашишдан бош тортди. Кейинроқ маълум бўлишича, бу Виржиния техник ва транспорт институти олимларининг тадқиқотларини бир қисми бўлган.
Изоҳ (0)