Колорадо штатининг Дуранго шаҳрида ёввойи айиқ автотураргоҳдаги Subaru йўлтанламаси ичига кириб, қандайдир усулда уни йўлга ҳайдаб чиқишга муваффақ бўлди, деб хабар берди «Forum Daily».
Durango Herald’нинг маълум қилишича, транспорт воситаси бир неча метр юрганидан сўнг почта қутисига бориб урилган.
Гувоҳлар полицияга мурожаат қилган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот органлари машина ичидан айиқни топа олмаган, бироқ у автомобиль салонида етарлича из қолдириб кетган.
Ёввойи ҳайвон Subaru’нинг ичини тирнаб ташлаган, рул ва ускуналар панелини синдирган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг тахминича, айиқ машина ичига кириб олиб узатмалар қутисини бошқарувчи ричагни силжитиб юборган. Нейтрал ҳолга келиб қолган транспорт воситаси йўлга чиқиб кетган.
Изоҳ (0)