Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов Эроннинг қайта сайланган президенти Ҳасан Руҳонийнинг қайта лавозимга келишига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Руҳоний билан учрашув чоғида Абдраҳмонов Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев уни Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Остонадаги саммитида иштирок этишга таклиф қилганини билдириб ўтди.
Остона саммити 10–11 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)