Қашқадарё вилояти Муборак туман ИИБда ўтказилаётган «Тозалаш» тадбирида ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Муборак шаҳар Бобур МФЙ 8/2-уй, 44-хонада яшовчи, уй бекаси, 1984 йили туғилган Собирова Сарвиноз ўз уйида, Муборак шаҳрида яшовчилар М.С. ва С.Ш. ларга 20 минг сўм пул эвазига жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан 4 август куни Муборак тумани ИИБ томонидан фуқаро С. Собировага нисбатан ЖКнинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)