Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидан ўтган «Балиқчи — Чўлпонота — Қоракўл» йўлида 3 август куни Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган эди.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида Ўзбекистоннинг олти фуқароси (уларнинг уч нафари болалар) шикастланган; 11 ёшли Игорь Орлов эса жарроҳлик амалиётига муҳтож экани айтилмоқда, қолганларнинг аҳволи барқарор.
Жабрланувчиларнинг бари 5 август куни эрта тонгда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус авиаборти билан Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидан Тошкентга олиб келинди. «Ўзбекистон 24» телеканали мазкур жараёндан репортаж тайёрлади.
Изоҳ (0)