Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармон имзолади, деб ёзади «Газета.ru».
Ҳужжатга мувофиқ, вазирлик соҳани комплекс тарзда модернизация қилишга, илм-фан ва техника муваффақиятларини, ресурслар ва сувни тежовчи замонавий агротехнологияларни, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги илғор маҳаллий ва хорижий тажрибани жорий қилишга қаратилган ягона агротехник ва сув хўжалиги сиёсатини амалга оширади.
Муассаса қишлоқ хўжалигининг динамик ва мувозанатлашган тараққиётини, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ аҳолиси бандлиги ва даромадини ошириш, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарор даражада сақлаб туришга қаратилган комплекс мақсадли, соҳавий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги соҳасига хорижий инвестицияларни ва техник кўмак маблағлари (грантлар)ни жалб қилади, шунингдек, уларнинг самарали тарзда қўлланилишини таъминлайди.
Президент фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш маркази очилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармасини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги моддий-техник базасини ривожлантириш, инновацион технологияларни жорий қилиш ва ишчиларини рағбатлантириш жамғармасига айлантирди.
Изоҳ (0)