БАА раҳбари шайх Халифа бин Зайд ан-Наҳайён 2018 йилни шайх Зайд йили деб эълон қилди. Шайх Зайд БАА асосчиларидан бири бўлиб, кейинги йили унинг 100 йиллик юбилейи нишонланади, деб хабар беради UAEInside.
1966 йил 6 августида шайх Зайд Абу-Даби бошқарувини ўз қўлига олди. У амирликларнинг ривожланишини бошлаб берди, ва бугунга келиб у дунёнинг энг замонавий ва бой давлатларидан бирига айланди.
«6 август куни, шайх Зайд Абу-Даби бошқарувини қабул қилиб, бирдамлик, гуллаб-яшнаш, ижтимоий ривожланиш маршини бошлаб берганидан сўнг янги тарих бошланди», — деб ўз қарорига изоҳ берди БАА раҳбари.
Шайх халифа барчага 2018 йили шайх Зайд қадрлаган хислатлар — донолик, ҳурмат-иззат, қатъият, садоқат, катта миллатга дахлдорлик туйғуси ва бошқаларни ривожлантиришни тавсия этди.
Изоҳ (0)